Ташкилот раҳбарига

  •  

    Ташкилотингиз энергия самарадорлигини оширишни истайсизми?

  •  

    Маҳсулотингизнинг энергия сиғими ва таннархини камайтиришни истайсизми?

  •  

    Ташкилотингиз даромади ва рентабеллигини оширишни истайсизми?

  •  

    Ташкилотингиз юқори рақобатбардош бўлишини истайсизми?







Бу қандай ишлайди?



step-1
1

Платформада рўйхатдан ўтиш

Мижоз wea.skb.uz да рўйхатдан ўтганидан сўнг ташкилот идентификация шаклларини тўлдириш учун платформага кириш рухсатини олади

step-2
2

Хизматлар қийматини аниқлаш

Ташкилот энергия истеъмоли даражаси, тузилмаси ҳақидаги маълумотлар асосида хизматлар нархи белгиланади ва шартнома тузилади

step-3
3

Маълумотлар базасини яратиш

Маъсул шахс ташкилотнинг энергия истеъмоли, энергия истеъмол ускуналарининг техник кўрсаткичлари ва фойдаланиладиган ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш тизимлари ҳақида маълумотларни киритади

step-4
4

Маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, энергетика кўрсаткичларини ҳисоблаш

Платформа маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек энергетика кўрсаткичларини ҳисоблаш воситаларига эга. Бу эса (мавжуд маълумотлар базаси асосида) автоматик шаклда қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • - ташкилотнинг энерготехнологик харитасини шакллантириш ва энергия самарадорлигини баҳоловчи асосий кўрсаткичларини аниқлаш;

  • - энергетика таҳлили ўтказиш учун асосий график ва диаграммаларни чиқариш;

  • - ташкилот энергетика балансини ҳисоблаш;

  • - энергия истеъмолининг базавий чизиғини ташкил этиш ва энергия тежаш салоҳиятини аниқлаш.

step-5
5

Энергия тежаш бўйича тавсиялар

Платформа соддалаштирилган техник-иқтисодий асослаш билан намунавий энергия тежаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади

step-6
6

Ҳисоботлар генератори

Ҳисоботлар генератори автоматик кўринишда қуйидагиларни шакллантиради:

Нимага эришасиз?

Ташкилот энергия истеъмоли бўйича маълумотлар базаси

Энергия истеъмол қилувчи қурилмалар бўйича маълумотлар базаси

Ташкилотнинг асосий энергия самарадорлиги кўрсаткичлари

Энергия истеъмолининг базавий чизиғи ва энергия тежаш салоҳияти

Ташкилотнинг энергетика паспорти

Энергетика таҳлили ўтказиш учун восита

Ташкилотнинг ёқилғи энергетика баланси

Энергия истеъмолининг мониторинги методикаси

Энергия самарадорлигини ошириш ва исрофларни таҳлил қилувчи восита

Мустақил энергетика текширувини (энергоаудит) ўтказиш бўйича батафсил методика

ISO 50001 Халқаро стандартини жорий қилиш учун восита

ЁЭР истеъмолини ҳисобга олувчи қурилмалар ҳақида маълумотлар базаси