Биноларнинг қурилиш сифатини баҳолаш ва энергетик сертфикатлаш
Тезкор энергетика текшируви (энергоаудит), энергия технологик аудити, инвестицион энергетика аудити, техник-иқтисодий асослаш
Краудсорсинг технологияси ва инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқиш
Ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва исрофларни камайтиришда Lean, Кайдзен, 5S, 8Д, инновацион ғоя ва рационализаторлик таклифларини тўплашнинг автоматлаштирилган шаклини ташкил этиш
Компания энергия тежамкорлиги соҳасида консалтинг ва инжиниринг хизматларини кўрсатишга эътибор қаратади
Компания саноат корхонаси ва бинолар энергия самарадорлигини ошириш соҳасида инновацион ишланма ва хизматларни тақдим қилади
Саноат корхоналарида энергия технологик аудити ва энергетика текширувларини ўтказиш
Биноларни энергетик сертификатлаш
Саноат корхоналарининг энергия истеъмоли прогнози
Энергетика консалтинг хизматлари.
Техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар
Саноат корхоналарининг энергия истеъмолини тизимли таҳлили
Энергия самарадорлигини ошириш ва энергия тежамкорлиги дастурларини ишлаб чиқиш
Инвестицион энергетика аудити. Саноат корхонасининг энергия самарадорлиги кўрсаткичларини ишлаб чиқиш
Энергия ресурслар сарфини меъёрлаш бўйича замонавий ёндашувлар. Статик ва динамик меъёрлар
Энергетика текширувини (энергоаудит) ташкилотнинг ўзи мустақил ўтказиши учун автоматлаштирилган тизимларни ишлаб чиқиш
Саноат корхоналарининг энергия истеъмоли учун маълумотлар омбори ва уларни бошқариш тизимларини яратиш
Саноат корхоналарида энергетик менежмент тизими бўйича ISO 50001 - xалқаро стандартини жорий қилишга тайёрлаш
Саноат корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш ва энергия истеъмолини оптималлаштириш
Кўчма калибровка (қиёслаш) лабораторияси (кучланиш трансформаторлари, ток трансформаторлари, электр ҳисоблагичлари)
1000 В бўлган eлeктротeхник лаболатория (eлeктр қурилмаларини синаш)
Реактив қувватни компенсация қилиш қурилмаларини хисоблаш ва йиғиб ўрнатиш
Автоном қуёш eлeктр станциялари ва УЭМ(UPS) (кўча ёритгичлари, уй-жойлар, кичик корхоналар ва бошқалар)
Ташкилот ва корхоналарнинг энергия аудити ёки энергетика текшируви ташкилотдаги ёқилғи, ҳар ҳил турдаги энергия, сув ва бошқа энергия ташувчиларига боғлиқ бўлган жиҳатларни баҳолашни ўз ичига олади.
Бизнесдаги аввалги ютуқлар одатда бугунги кун учун мос келавермайди. Атрофда рўй бераётган инновацион ўзгаришларга мос равишда, биз ўз бизнесимизни муттасил қайта кашф қилиб боришимиз лозим.
Сизга ғоя келганида, дарҳол ҳаракат қилинг.
Сифат ҳамма нарсадан устун тушунчаси раҳбариятдан ўзига нисбатан садоқат талаб қилади, зеро менежерлар етказиб бериш ёки харажатларни қисқартириш борасидаги талабларни қаноатлантириш учун одатда муросага ҳам тайёр бўладилар. Бундай ҳолда эса, улар нафақат сифат кўрсаткичларига, балки бизнеснинг муваффақиятига ҳам зиён етказиб қўйишлари хавфи бор.
"SKB" МЧЖ инновацион ишланмалари
Биноларнинг қурилиш сифатини баҳолаш ва энергетик сертфикатлаш
Ташкилотни бошқариш тизими – “Тежамкор ишлаб чиқаришни жорий қилиш”
Тезкор энергетика текширувини (энергоаудит) ўтказиш учун интернет платформа
Тизимли ёндашув асосида биноларнинг энергия истеъмолини бошқариш услуби
“Назорат ва меъёрлаштириш” номли ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолини мониторинг қилиш дастури
“Инновацион ғоя ва рационализаторлик таклифлари генератори” номли дастур
“Саноат корхоналарининг энергия истеъмолини тизимли таҳлили” номли дастур
Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш методологияси
Биздаги мавжуд ускуналар саноат корхоналари, бино ва иншоотларда энергоаудит ўтказиш, қозонхоналар режим карталарини тузиш ва ФИКларини аниқлаш билан бирга электр қурилмаларини электр хавфсизлигини аниқлаш имконини беради.
Ўзгарувчан объективли мазкур профессионал комплект қуйидаги кенг кўламли ўлчов ишларида ишлатилади: юқори кучланишли электр тармоқларини инспекция қилиш; саноат корхоналарида йирик ўлчамли қурилмаларда носозликларни аниқлаш; юқори ҳароратларни хавфсиз ўлчаш; электромонтаж ишларини инспекция қилиш; бинолар ташқи конструкцияларини тезкор таҳлил қилиш ва бошқалар.
Ушбу кўп функцияли замонавий ўлчов воситаси 2,5 кВ кучланишгача изоляция қаршиликларини ўлчаш, қурилма ҳимояси параметрларини “фаза-ноль” занжири параметрларига мослигини текшириш каби бир қанча синовларни амалга ошириш имконини беради.
Мазкур замонавий газоанализатор ҳар қандай ёқилғида ишловчи қозонхона, печ, газ турбина, горелка ва дизел қурилмаларини текшириш, тезкор созлаш, ҳамда техник хизмат кўрсатиш билан бирга, ажралаётган углеводород, углерод, азот ва олтингугурт оксидларини назорат қилиш учун мўлжалланган.
Circutor AR.6 портатив электроанализатори уч фазали ўзгарувчан ток тармоқларида электр энергиясини ўлчашга мўлжалланган. Ўлчов воситаси энергоаудит ўтказиш жараёнида электр энергияси сифат кўрсаткичларини ва электр тармоқларида актив ва реактив қувватни истеъмол графикларини таҳлил этиш, ҳамда реактив қувватни компенсацияловчи қурималар танлашда фойдаланилади.
Мазкур замонавий ўлчов воситаси суюқлик ёки ёғ оқими оний тезлигини, ҳамда умумий сарфини ўлчаш имконини беради.
Testo-545 ўлчов воситаси махсус ёруғлик ўлчов элементига тушаётган табиий нур ва турли сунъий ёруғлик манбаларидан таралётган ёритганликни ўлчашга мўлжалланган. Махсус сезгир ёруғлик ўлчов элементинида кремний фотодиоддан фойдаланилган.
ИТП-МГ4.03/Х(I) «Поток» ўлчов воситаси бино ва иншоотларнинг бир ва кўп қатламли ташқи констурциясидан ўтаётган иссиқлик оқими зичлигини ГОСТ 25380 га асосан ҳам эксперементал, ҳам эксплуатацион шароитда ўлчаш ва қайд қилиш билан бирга, бинонинг ташқари ва ичкарисида ҳароратни ўлчашга мўлжалланган.
Testo-868 тепловизорини фойдаланиш соҳалари: қизиган уланиш ва боғламларни аниқлаш; иссиқлик сизмалар жойини аниқлаш; қурилиш нуқсонлари ва “совуқлик кўприклари” ни аниқ жойини топиш ва бошқалар. Testo-868 тепловизори қурилиш ва саноатда кундалик хизмат кўрсатиш, ҳамда монтаж ишларида фойдаланиш учун мўлжалланган. У нуқсонларни тез ва ишончли топиши билан техник хизмат кўрсатиш даражасини оширади.
Замонавий ихчам Testo-510 дифманометри – дифбосим ва тортиш кучларни Па, мБар, мм сим. уст., мм сув уст. катталикларида амалий ва аниқ ўлчаш воситаси ҳисобланади. Конструктив жиҳатдан Testo-510 дифманометри босим ва тортиш кучини ўлчаш воситаси хисобланади, чунки ускуна ишга туширилган вақтда атмосфера босимига нибатан босимнинг ҳам ортиб кетиши ҳам унинг пасайиб кетишини ўлчаш имконини беради.
Қулай дизайн ва кучли функционал жиҳозланган Тesto-340 газоанализатори қуйидаги фойдаланиш соҳаларида ишлатилади: Турли ёқилғида (жумладан кўмир, мазут ва дизёқилғи) ишловчи ҳамма турдаги ёқилғи ёқувчи қурилмаларни созлаш; ажралаётган зарарли газларни хажмий ҳисоблаш билан экологик ўлчовларни ўтказиш; ишлаб чиқариш жараёнларида технологик параметрларини назорат қилиш (масалан, нефт-кимё ва металлургия соҳасида, ҳамда шиша, керамика, қурилиш материаллари, пластмасса каби маҳсулотлар ишлаб чиқишда).