Ташкилотни бошқариш тизими – “Тежамкор ишлаб чиқаришни жорий қилиш”

  •  

    Тизимли ёндашув

  •  

    Жамоа иши

  •  

    Ахборот ва билимни жадал алмашиш

  •  

    Ресурслардан самарали фойдаланиш ва исрофларни бартараф этиш

  •  

    Узлуксиз такомиллаштириш







Бу қандай ишлайди?



step-1
1

Мураккаб техник тизимларни тизимли таҳлил қилиш усули

Ўзбекистон шароити учун саноат корхоналарида маҳсулот таннархини камайтириш салоҳиятини баҳоловчи махсус услуб ишлаб чиқилди. Бу услуб катта массивдаги маълумотларни янги ақлли технологиялардан фойдаланган ҳолда кластер таҳлили ва интервал баҳолаш, ҳамда техник сенозларни тартиблаган ҳолда таҳлил қилиш асосида мураккаб техник тизимларни тизимли таҳлил қилишга асосланган.

step-2
2

Инновацион ғоялар ва рационализаторлик таклифлари

Платформа корхона бошқарув тизимини такомиллаштириш ва барқарор ривожланишини таъминлашга ёрдам беради. Бунда у корпоратив инновацион жараённи қўллаб-қувватлаш мақсадида ходимларнинг ғоя ва таклифларини тўплаш ва ишлатишга, ҳамда мижозларнинг оператив самарадорлигини оширишга қаратилган.

step-3
3

Қийматларни шакллантириш оқимини хариталаш

Бу истеъмолчига маҳсулот ёки хизматларни тақдим қилиш учун зарур бўлган маълумот ва қийматлар оқимини содда схемаларда кўрсатиш имконини беради. Қийматларни шакллантириш харитаси ўз навбатида ишлаб чиқариш жараёнини таҳлили асосида самарадорликни ошириш салоҳиятини кўриш имконини беради.

step-4
4

5S услубларини жорий қилиш

Бу услуб вақт ва энергияни иқтисод қилиш, тозалик ва тартибни сақлаган ҳолда ходимга оптимал иш жойини ташкил этишга кўмаклашади. 5S тизими – ишлаб чиқариш маданиятини ошириш, вақтни тежаш ва ишлаб чиқариш соҳасида бошқарувни яхшилашга қаратилган самарали иш жойни яратиш учун технология ҳисобланади. 5S тизимини муваффақиятли жорий этиш корхонада тежамкор ишлаб чиқариш воситаларини фойдаланишга тайёр эканлигини кўрсатади.

step-5
5

Ускуналарнинг комплекс хизмати - Total Productive Maintenance (TPM)

Ускуналар нуқсонларини олдиндан аниқлаш ва огоҳлантириш билан жиддий муаммоларнинг олдини олишга эришиш ушбу тизимнинг асоси ҳисобланади. TPM асосий ғояси – бу ускуналарга хизмат қилишда фақатгина маъсул шахслар эмас, балки ҳамма ходимларни жалб қилишдан иборат. ТРМдан фойдаланиш ускуналарнинг бузилиши туфайли ишлаб чиқариш йўқотишларини камайтиришга ёрдам беради. ТРМ асоси эса умумий текшириш, тозалаш, мойлаш ва профилактик техник хизмат кўрсатиш жадвалларини тузишдан иборат.

step-6
6

Визуал менежмент

Визуал менежмент – бу ҳар қандай иштирокчи биринчи қарашда ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш имкони яратилган тизим ҳисобланади. Бунда ҳамма ускуналар ва ишлаб чиқариш ахборотлари кўриниб туради.






step-5
7

Стандарт операцион жараёнлар (SOP)

Ушбу ҳужжат ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёнини кетма-кетликда кўрсатиш имконини беради. Оғзаки кўрсатмалар ёддан кўтарилиши ва хато тушунилиши мумкинлиги учун бу ҳужжат ёзма шаклда бўлиши керак. SOPни тушуниш кўп вақт талаб қилмаслиги учун у расм ва чизмалардан фойдаланилган содда, тушунарли бўлиши керак. SOP ҳар доим ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилиб борилиши керак. SOPни ишлаб чиқишда ходимларни жалб қилиш унинг ишончлилик кафолатини бериш билан кейинчалик тушунмовчиликларни олдини олади.

step-6
8

Аниқ вақтида (Just-In-Time – JIT)

Ушбу услуб ишлаб чиқариш жараёнига керакли маҳсулотларни анча олдин эмас, балки ўз вақтида етказиб беришни ташкил этиш учун ишлатилади. Ушбу тизим тайёр маҳсулот ва материалларни омборларда бекор ётиши ва тугатилмаган ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга ёрдам беради.






step-5
9

Узлуксиз такомиллаштириш

Узлуксиз такомиллаштириш тизими - бу ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз такомиллаштириб бориш билан бирга ташкилот ва ходимлар ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олиши мумкин бўлган тизимдир. Узлуксиз такомиллаштириш жараёнида ҳамма ходимлар қатнашиши самарали ҳисобланади. Узлуксиз такомиллаштириш жараёнини график кўринишида PDCA цикли билан кўрсатиш мумкин. PDCA цикли “Деминг цикли” ҳам деб номланувчи «Plan-Do-Check-Act» сўзларининг қисқартмаси ҳисобланиб, «Режалаштириш - Амалга ошириш – Текшириш - Ишлаш» маъносини беради.

Нимага эришасиз?

  •  

    Исрофларни бартараф этиш ва ресурслардан самарали фойдаланиш

  •  

    Компаниянинг ривожланишида ходимларни ижодий фаолиятга жалб этиш

  •  

    Материал ва энергетика ресурсларини истеъмол қилишда меъёрдан ташқари ҳолатларни аниқлаш

  •  

    Маҳсулот таннархида энергетика харажатларини ва ишлаб чиқариш энергия сиғимини камайтириш

  •  

    Ишлаб чиқариш маданиятини ошириш, вақтни тежаш ва ишлаб чиқариш соҳасида бошқарувни яхшилашга қаратилган самарали иш жойни яратиш технологияси

  •  

    Ахборот ва билимни жадал алмашиш


  •  

    Самарасиз энергетика харажатлари ва уларни юзага келиш сабабларини аниқлаш имконияти

  •  

    Ишлаб чиқариш жараёни ва бошқарувини узлуксиз такомиллаштириш.

  •  

    Ускуналарнинг бузилиши ва ортиқча харажатлар туфайли ишлаб чиқариш йўқотишларини камайтириш

  •  

    Ишлаб чиқариш жараёнига керакли маҳсулотларни ўз вақтида етказиб беришни ташкил этиш