Компания xақида

Компания xақида

“Электростанцияларнинг энергетик ускуналарини модернизация қилиш бўйича марказий конструкторлик бюроси” 1956 йилда ташкил топган ва 1991 йилгача Москванинг “Электростанцияларнинг энергетик ускуналарини модернизация қилиш бўйича марказий конструкторлик бюроси” номли илмий текшириш ва лойиҳалаш институти филиали бўлган. У корхоналарни қайта жиҳозлаш, қуриш, модернизациялаш ва электростанция ускуналарини таъмирлашда лойиҳа-конструкторлик, технологик ва ташкилий томондан ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва методик қўллаб-қувватлашга мўлжалланган ташкилот ҳисобланган. Бу ташкилот Тошкентда филиалини ташкил этиши билан мавжуд электросанцияларда зарарли чиқиндиларни камайтириш мақсадида энергетик ускуналарни модернизациялаш, иссиқлик электростанцияларда қозонларни таъмирлаш ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан шуғулланган.





main

Ташкилот 1996 йили Ёпиқ Акционерлик Жамияти (ЁАЖ) шаклида хусусийлаштирилган ва 2010 йилдан Маъсулияти Чекланган Жамият (МЧЖ) “SKB” кўринишида фаолият юритиб келади. Ҳозирги кунда компания ўз йўналишларини Республика устувор мақсадларига мувофиқ холда ишлаб чиқариш корхоналари ва биноларда энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини тадбиқ қилиш ва инновацион маҳсулотлар яратиш соҳаларида инжиниринг ва консалтинг хизматларига қаратган. Шу билан бирга компания электр энергетикаси, энергия самарадорлиги ва алтернатив энергетика соҳасида юқори малакали кадрларга эга. “SKB” МЧЖ ўзининг юқори малакали кадрлари, ноёб лойиҳа ва ишланмалари, энергетик ускуна ишлаб чиқарувчилар, илмий институтлар ва ишлаб чиқариш корхоналари билан узоқ йиллик ҳамкорлиги энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги соҳасида масалаларни комплекс ечишга ёрдам беради.