Бу қандай ишлайди?

1 ҚАДАМ. МАЪЛУМОТЛАРНИ КИРИТИШ ВА МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


Буюртмачи тизимда рўйхатдан ўтгандан сўнг унга корхона бўйича керакли маълумотларни киритиш учун қуйидаги ойналарга рухсат берилади: «Корхона бўйича асосий маълумотлар», «Энергия истеъмоли бўйича маълумотлар», «Ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулот бўйича маълумотлар» ва ҳ.к. Киритиладиган маълумотлар асосида маълумотлар базаси шакллантирилади.


2 ҚАДАМ. Маълумотларни ўқиб олиш ва MATLAB тизимига ўзлаштириш



Маълумотларни MATLAB тизимига ўзлаштириш Database Toolbox махсус пакети ёрдамида амалга оширилади. Ушбу пакет ёрдамида ODBC/JDBC базалари боғланади ва маълумотлар импорт/экспорт қилиниши мумкин. Сўнг олинган маълумотлар MATLAB тизимининг бошқа махсус пакетлари (Neural Network Toolbox, Fuzzy Logic Toolbox, Curve Fitting Toolbox, Statistical Toolbox, Optimization Toolbox) асосида ишлаб чиқилган дастур ёрдамида таҳлил этилади.

3 ҚАДАМ. МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛ УСУЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ



Маълумотлар ўқиб олингандан сўнг зарурият туғилганида верификация, саралаш ва статистик қайта ишлаш амалга оширилади. Натижада тизимли таҳлилнинг асосий амалларини бажариш имкониятлари аниқланади.

Аппроксимациялаш хар бир вақт оралиғи учун амалга оширилади ва натижада энергия истеъмолининг рухсат этилган оралиғи аниқланади. Шундан сўнг тизимли таҳлилнинг интервал баҳолаш, прогнозлаш ва энергия истеъмолини меъёрлаштириш каби асосий амаллари бажарилади.

4 ҚАДАМ. ЭНЕРГИЯ ИСТЕЪМОЛИНИ ОПТИМАЛЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ҲИСОБОТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

Тизимли таҳлил усулларини қўллаш натижасида қуйидаги ишлар бажарилади:

  • Энергия истеъмоли аномал юқори бўлган барча корхоналарни аниқлаш;

  • Энергетика текширувларини ўтказиш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни жорий қилиш учун бирламчи корхоналарни аниқлаш;

  • Энергия истеъмолини тежашга доир техник ва ташкилий чора тадбирларни режалаштириш учун корхоналарнинг энергия истеъмолини прогноз қийматларини аниқлаш;

  • Корхоналарда энергия истеъмолини назорат этиш учун йиллик меъёрларини (лимитларни) аниқлаш.

Тизимли таҳлил натижалари асосида қуйидагилар бажарилади:

  • Энергия истеъмоли аномал юқори бўлган барча корхоналарга тавсиялар ишлаб чиқилади;

  • Умумий тизим (соҳа) бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади;

  • Ҳисобот шакллантирилади.

Нимага эришасиз?

  •  

    Жорий энергия истеъмолига нисбатан техник чора-тадбирларни эътиборга олмаган холда 5-10 % гача ёқилғи энергетика ресурсларини тежаш

  •  

    Энергия истеъмоли аномал юқори бўлган барча корхоналарни аниқлаш ва энергияни тежаш салоҳиятини аниқлаш

  •  

    Инфратузилмаси тез ўзгарувчи шароитларда илмий асосланган прогноз ва меъёрларини аниқлаш

  •  

    Шаҳар, туман, корхона каби йирик инфратузилмали объектларда энергияни тежаш салоҳиятини баҳолаш учун тизимли усулларни ишлаб чиқиш

  •  

    Соҳанинг (корпорация, вазирлик, туман ва ҳ.к.) энергияни тежашга доир дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

  •  

    Ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмоли бўйича замонавий, содда, мослашувчан ва аниқ маълумотларни чиқариш тизимини ишлаб чиқиш