• darkblurbg
    Инновацион ғоя ва рационализаторлик таклифлари генератори
    Компаниянгиз ходимларининг интеллектидан 100% фойдаланиш имкони бор.
    Энди Сизнинг имкониятларингиз чексиз!
  • darkblurbg
    Яхши томонга ўзгариш
    Кайдзен, Lean, 6 сигма каби инновацион ёндашувлардан
    корхонангизни бошқаришда фойдаланинг.
  • darkblurbg
    Шахсий ғоялар банкингизни шакллантиринг
    Ходимларингизнинг энг яхши
    ғояларини тўпланг

Самарали бошқарув

Жараёнда ҳар бир ходим иштирок этади ва энг яхши ғоя амалга оширилади. Ходимлар садоқати ошади.

Ижодий ёндашув

Ходимлар ижодий салоҳиятини амалга ошириш

ЯНГИ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ

Инновацион маданиятни шакллантириш

ИННОВАЦИОН ҒОЯ ВА РАЦИОНАЛИЗАТОРЛИК ТАКЛИФЛАРИ ГЕНЕРАТОРИ (ГИИРП)

«ГИИРП» дастурий маҳсулоти корхонани такомиллаштириш ва муаммоларга ижодий ечим топишда ходимларнинг таклифларини тўплаш ва уни бирламчи қайта ишлаш тизимини қуриш учун мўлжалланган.

Бу қандай ишлайди?

step-1
1

Раҳбарият муаммони эълон қилади

Раҳбарлар – ечими топилиши керак бўлган муаммоларни эълон қилувчи фойдаланувчилар

step-2
2

Муаллифлар ўзларининг ечим ва таклифларини тақдим қилишади

Барча ходимлар муаллиф бўлиши мумкин.

step-3
3

Таклиф ва ечимни жамоа баҳолайди

Компания ходимлари – тизимда ўз таклифларини эълон қилиши ва бошқа фойдаланувчиларнинг таклифларига баҳо бериш имконига эга фойдаланувчилардир.

step-4
4

Менежер рейтингга асосланиб таклиф ва ечимларни танлаб олади

Менежерлар – келиб тушган таклифларни мониторинг қилувчи фойдаланувчилар. Таклифларни экспертлар кўриб чиқиши учун ажратишади ва уларга вазифа тайинлайди.

step-5
5

Экспертлар таклиф ва ечимларни таҳлил қилишади

Экспертлар – менежерлар томонидан жўнатилган таклифларни батафсил кўриб кўриб чиқиб, эксперт хулосасини тайинловчи фойдаланувчилар.

step-6
6

Менежерлар таклифларни раҳбариятга етказишади

Менежерлар экспертлар хулосасини йиғишади ва таклифларни раҳбарият кўриб чиқиши учун тақдим қилишади

step-7
7

Финал босқичи. Раҳбарият таклифларни тадбиқ қилиш бўйича қарор қабул қилади

Раҳбарлар – менежерлар томонидан тавсия қилинган ва эълон қилинган таклифларни кўриб чиқувчи фойдаланувчи. Таклифларни тадбиқ қилиш бўйича қарор қабул қилади.

Мияни ривожлантириш учун иловалар

Бизнинг мия ва асаб тизимимизнинг чексиз имкониятларини билиш учун нейрофаннинг энг замонавий ишланмалари.

Ижодий фикрлаш техникаси, мураккаб савол ва масалаларга интуитив ечимлар топишни ўйинлар ёрдамида ривожлантринг.

Ўйиннинг асосий мақсади – ўйинчида “юқори самарадор ҳолатни” чақиришдан иборат.



Нимага эришасиз?

“Инновацион ғоя ва рационализаторлик таклифлари генератори” номли ноёб интернет платформаси имкониятлари:

Компания ходимлари томонидан ҳосил қилинган инновацион ғоя ва рационализаторлик таклифларини йиғиш ташкил этилади. Ғоя ва таклифлар интернет платформа ёрдамида йиғилади. Бунда муаллифларга ўз ғоя ва таклифларини муҳокама учун ўзгартириш ва эълон қилиш имкони берилади.

Ташкилот олдида турган долзарб муаммо ва масалаларнинг ечимини топиш учун корхона раҳбари сўровларни жойлаб боради

Технологик жараёнларни такомиллаштириш ва компания ривожи учун ходимларнинг билим, ғоя ва фикрларини алмашиши учун ахборот майдонини ажратиш

Корхона олдида турган мураккаб муаммоларни мувафаққиятли бартараф этишда ҳамкорликдаги ижодий жараённи ишга тушириш

Компания ривожи ва ишлаб чиқаришни такомиллаштиришда ноёб корпоратив ғоялар банки ва билимларини шакллантириш

Ташкилот ходимлари томондан келиб тушган таклифларни аҳамияти ва қиймати рейтингини шакллантириш, ҳамда муаллиф ва коллектив баҳосини таъминлаш

Таклиф қилинган ғояларни фойдалилиги, иқтисодий самарадорлиги ва амалга оширилиш имкониятини экспертлар баҳолашини ташкил қилиш

Ходимларга қўшимча рағбатланишини яратиш, уларнинг ижодий эхтиёжини қондириш ва жамоага жалб этиш билан бирга ходимлар ижодий салоҳиятини ошириш

Қарор қабул қилувчи маъсул одам билан ташкилот рационализаторларини тўғридан-тўғри боғлаш

Турли соҳа вакиллари томонидан берилган таклифларни бирламчи баҳолаш жараёнида асосланмаган ечимларни сонини сезиларли даражада камайтириш

Ташкилотда ишлаб чиқаришнинг долзарб муаммоларини ечишда ижодий ёндашувчи гуруҳ яратиш

Кам харажат билан инновацион ғоялар ва рационализаторлик таклифларини амалга оширишда ташкилотнинг сезиларли иқтисодий фойда олишига эришиш