КИН – БУ

Энергия истеъмолининг самарадорлигини аниқлаш учун бир хил вақт оралиқларида энергиянинг ишлатилиши ва унга таъсир этувчи омилларни қайд этиш, шу билан бирга уларни назорат қилиш ва энергиянинг самарасиз ишлатилишини олдини олиш ҳисобига унинг истеъмолини меъёрлаштириш

  • ОПЕРАТИВ НАЗОРАТ

    сутка ва смена давомида ёқилғи-энергетика ресурсларининг ортиқча сарф этилишини аниқлаш имконини беради

  • ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН НАЗОРАТ

    энергия йўқолишларини ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш имконини беради

  • ЖАМОА НАЗОРАТИ

    энергиядан самарали фойдаланган ва ортиқча энергия истеъмолига йўл қўйган жамоаларни аниқлаш имконини беради.






БУ ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?

1 ҚАДАМ. Энергия истеъмоли сарфини қайд этиш асбоблари ва ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот бўйича маълумотларни тўплаш

Энергия истеъмоли бўйича суткалик маълумотларни тўплаш ва киритиш

Корхонада ишлатиладиган ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолини қайд этиш асбобларининг суткалик кўрсаткичлари киритилади


Энергия истеъмолига таъсир этувчи омиллар бўйича суткалик маълумотларни тўплаш ва киритиш

Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот, хом-ашё сифати ва ҳ.к. киритилади


Тўпланган маълумотларни дастурга киритиш жараёни автоматлаштирилган тизим ва қўлда амалга оширилиши мумкин.

2 ҚАДАМ. Маълумотлар базасини шакллантириш



Киритилган маълумотлар асосида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича маълумотлар базаси шакллантирилади:

  • электр энергиясининг суткалик сарфи

  • иссиқлик энергиясининг суткалик сарфи

  • табий газнинг суткалик сарфи

  • кўмирнинг суткалик сарфи

  • совуқ сувнинг суткалик сарфи

  • иссиқ сувнинг суткалик сарфи

  • сиқилган ҳавонинг суткалик сарфи

  • буғнинг суткалик сарфи

  • энергетика ресурсларининг ойлик тарифлари

  • ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг суткалик хажми


3 ҚАДАМ. Энергия истеъмолининг мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш

Тайёр маҳсулотнинг бирлигига мос меъёрий кўрсаткичлар тўпланган маълумотлар таҳлили асосида ҳисоблаб топилади. Аммо бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотнинг ҳажми талабга қараб ўзгаришини эътиборга олсак, унда доимий нисбий кўрсаткичларни эмас балки маҳсулот ҳажмига (хом ашё сифати ва ҳ.к.) мос равишда ўзгариб турувчи динамик нисбий кўрсаткичларни ишлатиш тўғрироқ ҳисобланади.

Веб-платформада динамик нисбий кўрсаткичлар чизиқли, даражали, гиперболик, кўрсаткичли, логарифмик турдаги математик моделлар ёрдамида ифодаланади.

4 ҚАДАМ. Энергия истеъмолининг жорий кўрсаткичларини назорат этиш



Бу босқичда энергия истеъмолининг жорий кўрсаткичлари аввалги босқичда аниқланган меъёрий кўрсаткичлар бўйича назорат этилади.

Агарда жорий кўрсаткичларнинг оғиши 5-10 % дан ортса, уларнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлаши ва кейинчалик такрорламаслиги керак.

5 ҚАДАМ. КиН натижалари бўйича ҳисоботларни шакллантириш


Энергия истеъмоли жорий кўрсаткичларининг назорати натижалари асосида қуйидаги маълумотлардан иборат ҳисобот шакллантирилади:

  • ёқилғи-энергетика ресурсларининг нисбий кўрсаткичлари;

  • оғишларнинг абсолют қийматлари бўйича маълумотлар;

  • жорий тариф бўйича энергия истеъмолига сарф-харажатларнинг ортиши.


Ҳисоботлар PDF-файллар кўринишида шакллантирилади.

Нимага эришасиз?

Реал вақтда исрофларни бартараф этиш ва энергияни тежашни рағбатлантириш орқали энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш учун ЭНЕРГЕТИК МЕНЕЖМЕНТ ВОСИТАСИЛАРИНИ

  •  

    Бозор иқтисодиёти шароитида энергияни тежашнинг объектив кўрсаткичларини

  •  

    Оператив, чуқурлаштирилган ва жамоавий назорат этиш воситаларини

  •  

    Корхонанинг энергия сиғимини ва маҳсулот таннархидаги энергия харажатлари ташкил этувчисини камайтириш имкониятини

  •  

    Энергетика мониторинги объекти сифатида энергия истеъмол қилувчи қурилма, технологик линия, цех ва корхоналарни ўз ичига олувчи универсал дастурий воситасини

  •  

    Энергетика текширувларини бажаришда энергоаудиторлар учун фойдали воситасини

  •  

    Буюртма қилинган қувватни камайтириш ва уни ортиқча истеъмол қилиш туфайли тўланадиган жарималарни бартараф этиш имкониятини

  •  

    Самарасиз ишлаб чиқариш сарфлари ва уларнинг пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш имкониятини

  •  

    Ёқилғи-энергетика ресурслари сарфини камайишида иштирок этган корхона ходимларини рағбатлантириш воситасини

  •  

    ISO 50001 энергетик менежмент халқаро стандартининг асоси бўлган Деминг цикли бўйича энергия истеъмолини назорат қилиш имкониятини

  •  

    Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолининг ҳажмини режалаштиришда илмий асосини