Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш методологияси

  •  

    Саноат корхоналари энергия истеъмолининг тизимли таҳлили

  •  

    Корхоналарнинг тезкор энергетика текширувларини ўтказиш

  •  

    Корхонанинг инвестицион энергетика текширувини ўтказиш

  •  

    Энергия самарадорлиги лойиҳасини ишлаб чиқиш

  •  

    Энергия самарадорлиги лойиҳасининг молиявий механизмини ишлаб чиқиш ва уни бажариш учун сармоя қидириш

  •  

    Энергия самарадорлиги лойиҳасини жорий қилиш ва бажарилишини назорат этиш

Бу қандай ишлайди?

1 ҚАДАМ. Энергия ресурслари истеъмоли аномал юқори бўлган корхоналарни аниқлаш

Интервал баҳолаш – бу энергия истеъмоли рухсат этилган оралиққа тушмайдиган корхоналарни аниқлаш жараёнидир. Бунда энергия истеъмоллари бўйича маълумотларни тартиблаш йўли орқали рухсат этилган оралиқ топилади. Баҳолаш натижасида тезкор энергетика текширувларини ўтказиш учун корхоналар рўйхати аниқланади.

2 ҚАДАМ. Аниқланган корхоналарда тезкор энергетика текширувларини ўтказиш

Тезкор энергетика текшируви корхонанинг ҳақиқий энергия истеъмоли, ёқилғи-энергетика ресурсларини ортиқча сарф этилиши сабаблари, энергияни тежаш салоҳиятини аниқлаш, шунингдек энергияни тежашга доир асосий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва энергия истеъмолига бўладиган сарф харажатларни камайтириш имкониятларини беради.

3 ҚАДАМ. Аниқланган корхоналарда инвестицион энергетика текширувларини ўтказиш

Инвестицион энергетика текшируви – бу энергия самарадорлигининг техник хусусиятларини чуқурроқ таҳлил этади ва энергия тежамкор чора-тадбирларга сармоя киритиш имкониятларини кўриб чиқади. Инвестицион энергетика текшируви давомида қуйидаги факторлар таҳлил этилиши лозим: қурилмаларнинг мураккаблик даражаси; ходимларнинг қурилмалардан самарали фойдаланиш имкониятлари; электромеханик қурилмаларнинг ҳолати; таъмирлашга ва алмаштиришга кетадиган харажатлар ва ҳ.к. Инвестицион энергетика текшируви доирасида асосий факторлар таҳлили билан бирга уларнинг хавф даражаси ва қўшимча харажатлари баҳоланиши лозим. Бу хавфлар барча энергетика лойиҳаларнинг молиявий таркибида эътиборга олиниши керак.

4 ҚАДАМ. Аниқланган корхоналарда энергия самарадорлиги лойиҳасини амалга ошириш

Наъмунавий энергия самарадор чора-тадбирлар:

  • Реактив қувватни компенсацияловчи қурилмаларни ўрнатиш

  • Эскирган трансформаторларни замонавий турдагисига алмаштириш

  • Ўзгарувчан юклама билан ишлайдиган объектлар (насос станциялари ва ҳ.к.) электр двигателлари юритмаларида частотавий ростлаш қурилмаларидан фойдаланиш

  • Электр энергияси истеъмолини мониторинг қилиш тизимларини жорий қилиш

  • Мавжуд ёритиш тизимини энергия самарадор турига алмаштириш

  • Бино ва иншоатларни очиқ рангларга бўяш, қўшимча электр қурилмалардан фойдаланишни камайтириш ва ҳ.к.

5 ҚАДАМ. Энергия самарадорлиги лойиҳасини бажарилиш мониторинги ва назорати

Лойиҳани муваффақиятли якунланишининг асосий омили – бу унинг узлуксиз тарзда назорат ва мониторинг қилинишидир.


Мониторинг ва назорат қилиш амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарасини баҳолаш имконини яратади, яъни энергия истеъмоли амалга оширилган чора-тарбирдан сўнг қанчалик камайганлигини баҳолаб беради.

Нимага эришасиз?

  •  

    Маҳсулот ишлаб чиқаришга сарф бўладиган энергия истеъмолини камайиши кўринишидаги иқтисодий самарага эришиш ва уни бозордаги рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради.

  •  

    Лойиҳанинг бажарилишини мониторинг қилиш орқали режалаштирилган ишларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини кузатиш имкониятини беради

  •  

    Қурилмаларни модернизация қилиш ҳисобига уларнинг аварияси ва ишдан чиқиш ҳолатлари камаяди

  •  

    Энергетика текширувларини ўтказиш учун энергия истеъмоли аномал юқори бўлган корхоналарни аниқлаш имкониятини беради


  •  

    Инвестицион энергетика текшируви орқали молиявий жиҳатдан энг самарали лойиҳаларни аниқлаш билан жорий сарф-харажатларни камайтириш имкониятини беради